апрел 02, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг «Толибон» билан музокараларини  олқишлади

Ўзбекистон ТИВ-и Тошкент давлатини Афғонистон раҳбарларининг «Толибон» билан музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини олқишлайди

Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон олқишлайди ва буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади. Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан «Толибон» ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир келтирилган Кун.уз хабарида.

Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилди.

9 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди.

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ