апрел 02, 2020 20:49 Asia/Tashkent
  • Иссиқ ҳаво коронавирусни тўхтата оладими?

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков бу саволга шундай жавоб берди: 

"Бу саволга фақатгина яқин ойлар ичида жавоб топиш мумкин. Агар вирусда мавсумий хусусият мавжуд бўлса, коронавирус билан зарарланишнинг янги тўлқини куз келиши билан бошланишини тахмин қилиш керак. Ҳали лицензияланмаган янги тадқиқот натижаларига кўра, зарарланишлар 95 % ҳолатда -2 дан 10 °C даража ҳаво ҳароратида кузатилган. Бу вируснинг совуқ иқлимда фаоллашишини кўрсатади".

— Эпидемия қачон йўқ бўлади?

— Мутахассисларнинг тахминлари турлича. Масала шундаки, бу илгари маълум бўлмаган, янги инфекция. Коронавирусни 2002 йилда пневмония эпидемиясини келтириб чиқарган оғир респиратор синдроми (SARS) билан таққослаганда, бунда хавф бир неча ой давом этиши билан фарқланади. Ҳолбуки SARS ҳам коронавирус ҳисобланади, фақат бошқа тури.

Ёрлиқ

Шарҳ