апрел 03, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар сони 205 кишига етди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 15 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани тўғрисида маълумот берди.

Эндиликда Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари 205тани ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавируснинг илк бемори 15 март куни қайд этилганди. Шу вақтгача беморларнинг 25 нафари тузалди, икки киши вафот этди.

Айни вақтгача Тошкент шаҳридан ташқари Фарғона, Наманган, Андижон, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида ҳам коронавирус ташхиси қўйилган 178 бемор даволанмоқда. 

Сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунёда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар 1 миллиондан ошди, улардан 51371 нафари ҳалок бўлган, 210 мингдан ортиқ киши тузалган.

Ёрлиқ

Шарҳ