апрел 06, 2020 19:38 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

 “Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 30 март-5 апрел кунлари  ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. 

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Мирзиёев: Алишер Усмонов ўзбекистонликларга коронавирусга қарши вакцина олиб келишга ваъда берди.
  2. Ўзбекистон ташқи қарзи 40 фойизга ошди.
  3. Ўзбекистон Афғонистон раҳбарларининг «Толибон» билан музокараларини олқишлади.
  4. Хитой томонидан Ўзбекистонга 20 тонна инсонпарварлик ёрдам юборилди.
  5. Ўзбекистонда коронавирусни ким қаердан юқтиргани маълум қилинди.
  6. Ўзбекистонда COVID-19 вирусига чалинганлар сони ҳафта давомида 342 нафарни ташкил этди
  7. Коронавирусдан ўлган онахоннинг жаназасига қариндошлари қатнашолмади
  8. Ню-Йоркда коронавирус юқтирган икки ӯзбек вафот этди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Миллиардер Алишер Усманов қайси давлатда бўлишидан қатъий назар коронавирусга қарши вакцина топилса, Ўзбекистон халқи учун олиб келишга ваъда берди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев куни кеча ўтказилган йиғилиш давомида айтиб ўтди.

Мирзиёев Алишер Усмоновга коронавирус билан боғлиқ қийин шароитда Ўзбекистонга 20 миллион доллар маблағ ажратгани учун миннатдорлик билдирди.

"...Ўзбекистон фарзанди Алишер Бурҳановичга алоҳида раҳмат, демоқчиман. Йигирма миллион доллар пул ўтказиб беряптилар. Янги Ўзбекистонга биринчи кундан бошлаб жуда катта кўмак бериб келяптилар, елкадош, мададкор бўляптилар", - деб қайд этди Ўзбекистон раҳбари.

"Қайси давлатда (коронавирусга қарши) дори топилса, ўзим пулини тўлаб, олиб келиб бераман, деб айтяптилар", деб қўшимча қилди Мирзиёев

Эслатиб ўтамиз, таниқли бизнесмен ва меценат Алишер Усмонов яқинда Ўзбекистон президенти ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатга 20 миллион доллар маблағ ажратишини билдирди. Пуллар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилган.

Миллиардер Алишер Усмонов

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2019 йил бошидан 40,9 фоизга ёки 7,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 январь ҳолатига 24,4 млрд. долларни ташкил қилди.

review.uz сайтига кўра, Ўзбекистон Марказий банк ҳисоботига кўра, 2019 йилда қарздорликнинг ўсиши асосан давлат секторига тўғри келди (5,7 млрд. доллар), шундан 1 млрд. доллари халқаро облигациялар ҳисобига шаклланган.

Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.

Қайд этилишича, 2019 йил давомида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,8 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 2,1 млрд. доллар, нефт-газ ва энергетика ташкилотлари – 208,2 млн. доллар, тўқимачилик сектори корхоналари – 131 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 391,2 млн. доллар томонидан амалга оширилди.

Х  Х  Х

Афғонистон раҳбарларининг инклюзив музокаралар жамоасини шакллантириш тўғрисидаги келишувини Ўзбекистон олқишлайди ва буни ички сиёсий инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш жараёнидаги муҳим қадам деб қабул қилади. Айни босқичда ўт очишни ва зўравонликни тўхтатиш бўйича аввал эришилган келишувларнинг бажарилиши, барча манфаатдор томонлар, шу жумладан «Толибон» ҳаракати иштирокида умуммиллий афғонлараро мулоқотга ўтиш ўта муҳимдир келтирилган Кун.уз хабарида.

Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш тарафдори эканлигини яна бир бор баён қилди.

9 февралда Қатар пойтахти Доҳада АҚШ ва «Толибон» ўртасида тинчлик сулҳи имзоланганди.

Х  Х  Х

Хитой мудофаа компаниялари томонидан Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида 20 тонна тиббий буюмлар юборилди.

Қалампир.уз сайтига кўра, Хитойнинг “Норинко”, “Виек Точмаш”, “Хайтера”, “Поли Техноложи” ва бошқа мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.

Улар бир марталик стерил тиббий қўлқоплар, ҳимоя кўзойнаклари, юз учун фильтрловчи ниқоблар ва тана ҳароратини ўлчовчи тепловизорлардан иборат.

Мазкур инсонпарварлик ёрдами 29 март куни Мудофаа вазирлигининг махсус ҳаво лайнерида Ўзбекистонга олиб келинди.

Олиб келинган юклар аэропорт ҳудудида Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Мудофаа вазирлиги масъул шахслари томонидан қабул қилиб олинди.

Х  Х  Х

Ҳозирда аёлнинг барча қариндошлари карантинга олинган. Уларнинг биронтаси 72 яшар онахоннинг дафн маросимида иштирок эта олмайди. Онахонни санитария-эпидемиология назорати ходимлари дафн этишди.

Ўзбекистонда коронавирус туфайли вафот этган аёл ҳақида янги тафсилотлар эълон қилинди.

Наманган вилояти ҳокими маҳаллий телевидения орқали чиқиши вақтида вилоятдаги коронавирус бўйича аҳвол ҳамда коронавирусга чалинган 72 ёшли аёл ўлими ҳақида батафсил тўхталган.

"Вилоятимизда коронавирусга чалинганлар сони олтитани ташкил қилмоқда, - деди афсус билан Хайрулла Назаров. - Туркия давлатидан, Саудия Арабистонидан Умра Ҳажини амалга ошириб келган фуқароларимизни текшириш жараёнида битта оиладан 5 киши, яна бир оиладан бир кишида - жами олти кишида ушбу касаллик аломатлари аниқланди. Уларнинг бир нафари - 72 ёшли онахонимиз ушбу вирус натижасида оламдан ўтдилар".

Маълум бўлишича, ушбу онахоннинг қизи Саудия Арабистонига Умра сафарига Туркия орқали борган ва у ердан 12 март куни қайтиб келган. Анъанага кўра, Умра ёки Ҳаж сафаридан қайтган кишини яқин қариндошлари ва оила аъзолари келиб кўради. Ҳокимнинг айтишича, аёл 231 нафар киши билан мулоқотда бўлган.

Натижада, ушбу оиланинг беш нафар аъзоси, шу жумладан, Саудия Арабистонига борган аёлнинг ўзи ҳам, коронавирусга чалинган. Улар орасида вафот этган онахон, опаси, қизи (мактаб ўқувчиси) ва набираси бор. Ҳозирда бошқа қариндошлар текширилмоқда.

Ўзбекистон Ҳукумати 24 февраль санасидан Саудия Арабистонига боришни вақтинча тақиқлаган эди.

Ҳозирда аёлнинг барча қариндошлари карантинга олинган. Уларнинг биронтаси 72 яшар онахоннинг дафн маросимида иштирок эта олмади. Онахонни санитария-эпидемиология назорати ходимлари дафн этишди.

"Мана сизга натижа. Биринчидан, касалликнинг юқиши, иккинчидан ўлим ҳолати, учинчидан, онахонни сўнгги манзилга унинг оила аъзолари кузатмагани. Мен ўйлайманки, бу Наманган аҳолисига жуда қаттиқ таъсир қилди. Шахсан менга бу жуда қаттиқ таъсир қилди", - деди ҳоким.

 

 

 

 

 

Шарҳ