апрел 07, 2020 10:13 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 472 нафарга етди

Ўзбекстон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 472 кишига етди

Дарё сайтига кўра, 6 апрель, Тошкент вақти билан соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 60 нафарга ошиб, 457 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди.

5 апрель, якшанба куни, мамлакатда илк касалланиш ҳолати қайд этилганидан бери 30 нафар бемор соғайгани маълум қилинди. Шу вақтгача Ўзбекистонда касалликдан икки киши вафот этган.

6 апрель соат 9:00 ҳолатидаги маълумотларга кўра, камида 31 нафар беморда пневмония (ўпка яллиғланиши) аломатлари кузатилмоқда, тўққиз беморнинг аҳволи оғир — улардан икки нафари сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Ёрлиқ

Шарҳ