апрел 07, 2020 10:24 Asia/Tashkent
  • Нью-Йоркда коронавирусга чалинган яна бир ўзбекистонлик вафот этди

Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси коронавирусдан зарарланиш оқибатида вафот этган.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 6 апрель куни 1969 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Х. коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида маҳаллий клиникада вафот этди.

22 март куни Р.Х.да касалликнинг биринчи аломатлари қайд этилган эди, унинг соғлиғи кескин ёмонлашиши муносабати билан 2 апрель куни у касалхонага ётқизилиб, ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган ва сунъий комага туширилган эди.

Бундан аввалроқ Нью-Йоркда икки ўзбекистонлик (бир аёл ва бир эркак) коронавирусдан вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Ёрлиқ

Шарҳ