апрел 07, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Хорижда 23 нафар ўзбекистонлик  COVID-19 га мубтало бўлган

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов чет эл давлатларида 23 нафар Ўзбекистон фуқароси COVID-19 юқтириб олганини маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, “Баъзи давлатларда коронавирус тарқалиши кенг кўламли тус олган. Афсуски, хориждаги фуқароларимиз орасида ҳам ушбу касалликка чалиниш ҳолатлари юз бермоқда. Бизда мавжуд маълумотларга кўра, Австрия (1), Арманистон (1), АҚШ (10), БАА (1), Корея Республикаси (1), Покистон (5), Россия (1), Таиланд (1),  Қозоғистонда (2) бўлиб турган 23 нафар фуқароларимизда ушбу касаллик аниқланган, улардан 3 нафари вафот этган”, - деди у АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги бирифингда.

Унинг маълум қилишича, дипломатик ваколатхоналар ушбу фуқаролар ва уларнинг яқинлари билан доимий алоқада бўлиб турибди ва зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ