апрел 08, 2020 14:14 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Спутник сайтига кўра, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида коронавирусга мубтало бўлган яшовчи фуқаро Ш. шу йилнинг 30-март куни тез тиббий ёрдам орқали оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга барча зарур муолажалар кўрсатилган.

31- март куни беморга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида республика Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига ўтказилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижаси унда коронавирус инфекцияси борлигини тасдиқлаган.

40 ёшли бемор ушбу клиниканинг реанимация бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган. Даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Эслатиб ўаимз олдин ҳам Ўзбекистонда коонавирус оқибатида икии бемор вафот этганди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ