май 18, 2020 15:43 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

“Ўзбекистон  ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 11-17- май кунлари  ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз.

 Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.
  • Сардоба иши бўйича 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.
  • Хориж мамлакатларида бўлиб турган 800дан ортиқ ўзбекистонлик ўз ватанига қайтарилди.
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Олтинсой туманларида сел келди.
  • Ўзбекистонда бир суткада икки зилзила қайд этилди.
  • Муҳаммад Солиҳ  Мирзиёев истеъфосини талаб қилди.
  • Ойбек Турсунов Uzcard назорат пакетига эга бўлди.
  • Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активлари  Ўзбекистонга қайтарилди.

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Қозоғисотон Бош вазирлари бу учрашувда  икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Тошкент шаҳридан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла  Арипов ва Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин  Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида учрашганида, турли соҳалар,  айниқса иқтисодий ва сиёсий тармоқларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни янада кенгайириш йўлларини кўриб чиқишди.

Икки давлат бош вазирлари Қозоғистон жанубида селдан зарар кўрган минтақаларга ҳам бордилар.

Хабарга асосан Ўзбекистон сел тошқинидан зарар кўрган қозғистонликларга ёрдам кўрсатган.

Эслатиб ӯтамиз: 1 май куни Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиб кетди. Вилоятдаги бир неча қишлоқ, шу жумладан Қозоғистон жанубидаги ҳудуд сув остида қолди. Икки мамлакатда умумий ҳисобда 120 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди.

Х  Х  Х

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.

Жиноят иши доирасида фожиа сабаби юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар;2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;4. Табиий офат.

Ҳозирда 4 та версияни текшириш юзасидан тегишли экспертизалар, тафтиш ва текширишлар тайинланган.

— Ҳисоботларда акс эттирилган молиявий  манбалар ҳақиқатда ишлатилганми?

— Бу саволга тезликда жалб этилган экспертлар гуруҳи жавоб излашяпти.  Судга оид техникавий экспертиза тайинланган. Етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Тергов ишлари уч ойдан ошмаган ҳолда амалга оширилиши  лозим. Зарурат туғилганда 7 ойгача узайтирилади. 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди.

Айбдорлар аниқлангандан сўнг, тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши судга кўриб чиқиш учун юборилади. Одил судловни фақат судлар амалга оширади. Бу қонун билан белгилаб берилган. Айбдор шахсларнинг ҳар бирига  ҳуқуқий баҳо берилади.

Одамлар бирпасда ўзлари айбдорларни топиб, ижтимоий тармоқларда ҳукм ўқиб юборишади. Ҳар бир фуқаронинг айбсизлик презумпциясига кўра, ҳуқуқи кафолатланган.

Х  Х  Х

Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳридан 800 нафардан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга олиб келинди дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ-и.

Спутник сайтига кўра, "Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан 2020 йил 8-10 май кунлари Дубай, Минск, Сеул ва Деҳли шаҳарларидан 800 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз чартер рейслар орқали ватанимизга олиб келинди", - дейилади хабарда.

Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш учун чартер рейслар ташкил қилинганлиги қўшимча қилинган.

Таъкидланишича, Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон фуқароларини бошқа давлатлардан ватанга қайтариш учун авиарейслар ташкил этиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Х  Х  Х

Мухолифатдаги "Эрк" партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати лидери Муҳаммад Солиҳ Президент Шавкат Мирзиёeвнинг истеъфосини талаб қилиб чиқди.

Муҳаммад Солиҳ

Мурожаат "Ваъдалардан бошқа, баландпарвоз сўзлардан бошқа сиз нима бердингиз халққа?",  деган савол билан бошланади.

Мурожаатнинг биринчи нуқтасида "Иқтидорга келиб, сўз берган бутун ислоҳотлардан воз кечдингиз", дейилган.

"Танқид этган журналистларни "авария" туси бериб, ўлдирдингиз", дейилади мурожаатнинг давомида.

Мурожаатда Сардоба мавзуси ҳам тилга олинган:  "Сардоба" сув омборини халқнинг бошига ағдардингиз. Бу фожиада Ўзбекистон ва Қозоғистонда жами 100 000 минг одам хонавайрон бўлди",  дейилган.

BBCUZBEK.COM  билан суҳбатда мухолифат лидери ӯз мурожаатидаги айрим нукталарни шарҳлаб, жумладан шундай деган: Мирзиёев эътирофга арзирли нима қилган бўлса, шу кунгача ўтган 4 йил ичида эътироф қилиб келдим. Аммо Мирзиёевдан радикал сиёсий ислоҳотлар кутдик. Уларнинг ҳеч бири бўлгани йўқ. Бугунгача эркин матбуот йўқ. Бугунгача сўз эркинлиги йўқ. Яъни Facebook дан чиқиб гапириши мумкин. Лекин Ўзбекистоннинг матбуоти ҳали ҳам Каримов матбуоти турибди. У ерда одамлар чиқиб ўзининг фикрини айтиб, ҳокимиятни танқид қилиб фикр билдира оладими, ҳукуматнинг нашрлари? Билдиролмайди. Яъни сўз эркинлиги борасида ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.

Муҳаммад Солиҳнинг ушбу мурожаатига қарши “Дунё ӯзбеклари” сайтининг бош муҳаррири, мухолифатдаги журналист Исмат Хушев “Президентдан қӯлингни торт, кӯзингни оч!!!” сарлавҳаси билан видеодастур нашр эттирди.

Х  Х  Х

«Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖнинг (Uzcard бренди) таъсисчилари таркибида ўзгариш бўлди. Бу бўйича маълумот Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги тадбиркорлик субьектлари ҳақидаги маълумотлар бўлимида берилган.

Порталда Uzcard нинг устав фондидаги 75 фоиз улуш Турсунов Ойбек Ботировичга тегишли эканлиги кўрсатилган. Олдинроқ 75 фоиз улуш, Uzcard директори Махмудов Ахрор Аброровичга тегишли эди. Қолган 25 фоиз эса МЧЖнинг ўзига тегишли.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ