май 19, 2020 10:45 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 2802 нафарга етди

Ўзбекистонда 19 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига кўпайиб, 2802 нафарга етди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, Дарё сайтининг хабар қилишича, қайд этилган янги касалланиш ҳолатларининг 10 таси хориждан келган фуқароларда (улардан етти нафари Россиядан келган, уч нафари халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчиси) ҳамда биттаси олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон касалхоналарида 475 нафар бемор коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, улардан олти нафарининг аҳволи оғир.

Аввалроқ, 18 май соат 23:00 ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 2791 тага етгани ҳақида хабар қилинганди.

Ёрлиқ