май 26, 2020 17:18 Asia/Tashkent
  •  Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони  3281 нафарга етди

Ўзбекистонда 26 май соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 20 кишига ошиб, 3281 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хаар қилган.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 15 нафари карантин марказидан, 4 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳридан бўлиб, коронавирусга чалинган бемор билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Ўзбекистонда ҳозиргача коронавирус инфекциясига чалинган 2627 фуқаро бутунлай соғайган. Айни вақтда 644 бемор даволанмоқда. Аввалроқ даволанишда бўлганларнинг 2 нафарининг аҳволи оғирлиги, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғиреканлиги ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 13 нафар бемор коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ёрлиқ

Шарҳ