май 29, 2020 13:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари савдо соҳасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизматига таяниб Кун.уз сайтининг кечанги хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. хабар қилди.

«Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, илмий-техникавий соҳаларда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар, шунингдек, МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг 2020 йил 29 май куни видеоконференция орқали бўлиб ўтадиган мажлиси тўғрисида фикр алмашдилар.

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки томонлама ҳамда кўп томонлама алоқалар жадвали ҳақида ҳам сўз юритгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 29 май куни Ўзбекистон Республикаси раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Мажлис Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтади. 

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ