май 29, 2020 18:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна 5 нафарга кўпайди /3468нафарга етди/

Ўзбекистонда 2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига кўпайиб, 3468 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Янги касалланганларнинг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланганини Дарё сайти хабар берган.

«Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2723 нафар бемор бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатда 731 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган илк кундан буён 14 киши инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ