июн 01, 2020 17:23 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони  3673 кишига етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, 11 нафарга кўпайиб, 3673 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилган. Уларнинг 3 нафари аҳоли орасидан аниқланган, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар орасида қайд этилган. Шунингдек, 1 нафардан бемор Тошкент ва Сирдарё вилоятларида аҳоли орасида аниқланган бўлса, янги касалланганларнинг 2 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари ҳисобланади.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2859 фуқаро соғайган аммо 15 киши вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ