июн 01, 2020 19:44 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 25-31 май кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3583 тага етди. 
  2. Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари савдо соҳасидаги ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.
  3. «Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон» илк уч томонлама мажлиси ўтказилди.
  4. Светлана Ортиқова: Қийноққа солинган шахсларга етказилган зарар қопланади.
  5. Қайси вилоятларда ишсизлик даражаси юқори эканлиги очиқланди.
  6. Ўзбекистон томонидан Тожикистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдам юборилди.
  7. "Дӯсту қардошдир азалдан ӯзбегим тожик билан..."
  8. Коронавирус беморларини даволашга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилган?
  9. Нега Самарада яна юзлаб ўзбекистонликлар тўпланди?

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Ӯтган ҳафта давомида Ӯзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 3583 тага етди.  Жами 14 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Х  Х  Х

Россия Федерацияси ҳукумати матбуот хизматига таяниб Кун.уз сайтининг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов ва Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

«Ҳукумат раҳбарлари савдо-иқтисодий, илмий-техникавий соҳаларда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин икки томонлама ҳамда кўп томонлама алоқалар жадвали ҳақида ҳам сўз юритгани айтилади.

Х  Х  Х

Видеоконференцалоқа шаклида «Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон» биринчи уч томонлама мажлиси бўлиб ўтди

«Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линияси, Покистон денгиз портларига чиқиш имконини берувчи «Мозори-Шариф – Кобул», «Мозори-Шариф – Ҳирот» темир йўллари қурилиши каби муҳим лойиҳаларни жадал татбиқ этиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Девид Ҳейл ва Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар иштирокида ўтди.

Ўзбекистон ТИВ га таяниб Кун сайтининг хабарига кўра, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «Ўзбекистон - АҚШ - Афғонистон» уч томонлама шакли Афғонистондаги тинчлик жараёнини илгари суриш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш, шунингдек, уни минтақавий иқтисодий жараёнларга фаол жалб этишга қаратилган амалий таклифларни тайёрлаш бўйича долзарб маслаҳатлашув механизми эканлигини қайд этдилар.

Томонлар Афғонистон инклюзив ҳукуматини шакллантириш ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги жорий йил 17 майда имзоланган сиёсий битим тузилишини, Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати томонидан маҳбусларни озод қилиш амалиётини давом эттирилишини юқори баҳоладилар.

Х  Х  Х

Image Caption

Ўзбекистон Тожикистонга минг тонна ун жўнатди

Ўзбекистон Тожикистонга янги турдаги коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан темир йўл орқали Душанбега олиб келинган.

Бу сафар Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, жумладан, 1 000 тонна ун жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.

Х  Х  Х

Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари режалаштирилмаган ва келишилмаган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида аввал огоҳлантирилганликларига қарамасдан Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ватанга қайтиш истагида бўлган ўзбекистонликларнинг Россия—Қозоғистон чегараси яқинида, Самара вилоятида тўпланиши давом этмоқда/

Ўзбекистон ТИВ-ига таяниб, Кун сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ҳамда Қозон шаҳридаги бош консулхонаси 2020 йилнинг 18 ва 19 май кунлари Россия—Қозоғистон чегараси орқали фуқароларнинг Ўзбекистонга олиб кетилиши истисно тариқасида ва дипломатик ваколатхоналарнинг аввалдан шакллантирган рўйхати асносида икки давлат билан билан келишилган ҳолда амалга оширилганини эслатиб, қўшимча рўйхатлар тузилиши кўзда тутилмаганини маълум қилган.

Хабарга кўра, 280 нафарга яқин ўзбекистонликлар Россия—Қозоғистон чегараси олдида тўпланган. Қозон шаҳридаги бош консулхона маълумотига кўра, Самара вилояти маъмурияти ушбу фуқароларни саноат объектларида иш, ётоқ жой ва озиқ-овқат билан таъминлашга тайёрлигини билдирган, бироқ тўпланган фуқаролардан 25 нафари ушбу таклифни қабул қилган, қолганлар ҳамон Большая Черниговка тумани ҳудудида қолмоқда.

«Ишга жойлашишни истамаган ва чегара яқинида қолаётган ватандошларимизни ўзларининг вақтинча/доимий яшаш жойларига қайтишларини ҳамда чартер рейсларни кутишларини, Россия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан Россия—Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш нуқталарига боришга уринмасликларини, яшаш жойларида қолишларини ва карантин чораларига қатъий амал қилишларини сўраймиз», — дейилган элчихона ва консулхонанинг ахборотида.

 

Ёрлиқ

Шарҳ