июн 04, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3843тага,ўлим ҳолати 16тага  етди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса карантин марказидаги (шундан 9 нафари  Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса  коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Бугун 83та янги зарарланиш ҳолати қайд этилди, республиканинг 4 ҳудудидаги шифохоналарда жами 106 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 3014 нафарга етди.

Айни вақтда шифохоналарда 813 нафар бемор даволанмоқда, улардан 10 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ