июн 06, 2020 11:11 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4022 нафарга етди

Ўзбекистонда 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 15 кишига кўпайиб, 4022 нафарга етди

Янги касалланиш ҳолатларининг

4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида,

3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида,

5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда,

3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида

аниқланган.

Айни вақтда Ўзбекистон бўйича 759 нафар бемор коронавирусдан даволанмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра 3247 бемор коронавирусдан бутунлай соғайган. 16 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.

Ёрлиқ

Шарҳ