июн 27, 2020 10:16 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини  очади

Европа Иттифоқи 1 июль санасидан иттифоқ аъзолари бўлмаган айрим давлатлар жумладан Ўзбекистон учун ўз чегараларини очишни режалаштирмоқда.

Марказий Осиё мамлакатларидан ушбу рўйхатда Қирғизистон йўқ. Рўйхатга шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам киритилмаган дея хабар қилган Спутник..

Ўзбекистондан ташқари, рўйхатга Монако, Черногория, Ватикан, Андорра, Сербия, Босния ва Герцеговина, Украина, Албания, Туркия, Косово, Жанубий Корея, Туркманистон, Вьетнам, Хитой, Таиланд, Мьянма, Мўғулистон, Япония, Бутан, Ливан, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Палау, Янги Зеландия, Австралия, Доминика, Багама ороллари, Сент-Люсия, Уругвай, Ямайка, Куба, Гайана, Парагвай, Венесуэла, Никарагуа, Коста-Рика, Грузия, Замбия, Канада, Ангола Маврикий, Руанда, Эфиопия, Марокко, Жазоир ва Миср киритилган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ