июн 29, 2020 16:41 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий  йилнинг 22-28-июн  кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • Путин Ғалаба парадига келган Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди/
  •  Марказий Осиёнинг минтақавий ҳамкорликларини кенгайтириш бўйича Халқаро конференция ўтказилди.
  • Россия, мигрантлар: Биз билан ҳам учрашинг, бизни ҳам эшитинг, Президент Мирзиёев!
  • Мирзиёев ва Назарбоев стратегик ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидладилар.
  • Абдулазиз Комилов: коронавирус зарари ва оқибатларига қарши кураш учун глобал бирдамлик зарур.
  • Европа Иттифоқи Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очади.
  • Ўзбекистонда 627 килограмга яқин гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди.
  • Ўзбекистонда "Тавхид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти 25 аъзоси қўлга олинди.
  • Британия прокурорлари музлатилган кўчмас мулк борасида Гулнора Каримова билан кўришишни истайди.

Энди энг муҳим  мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан олий даражадаги музокаралар давомида Ўзбекистон етакчисига Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди.

"Ҳурматли Шавкат Миромонович, сизни кўриб турганимдан беҳад хурсандман. Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан уюштирилган тантанали тадбирларга, Парадга келганингиз учун раҳмат. Ўзбекистон Қуролли Кучлари бўлинмаларининг 75 нафар ҳарбийлари эртага Москвадаги Қизил майдонда ўтишидан мамнунман", - деди Россия етакчиси.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "биринчи бор", дея бу гапга аниқлик киритиб ўтди.

Путин ҳарбийларнинг параддаги иштирокига "бу бизнинг стратегик шериклик муносабатларимизнинг яққол намойишидир", дея баҳолади.

Путиннинг айтишича, у Ўзбекистон президенти 9-май куни Тошкент шаҳрида Ғалаба паркини очганидан бохабар.

Россия президенти, шунингдек, Ўзбекистон халқининг  Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини, Ўзбекистон эвакуация қилинган икки миллионга яқин инсонларни бағрикенглик билан қабул қилганини, эвакуация қилинган корхоналарнинг аксарияти Ўзбекистонда жойлаштирилганини ёдга олди.

Мирзиёев ўз навбатида, Владимир Путин ва бутун Россия халқини улуғ айём билан табриклади

Суҳбат чоғида стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Х  Х  Х

ЎЗбекистонда ўтказилган Марказий Осиё тараққиёти конференциясида тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш йўллари масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг кечнаги хабарига кўра,  конференция қатнашувччилари  шунингдек БМТнинг минтақавий бўлинмаси маркази раиси ҳамда  Марказий Осиё Бош котиби махсус вакили Наталья Герман билан  Бишкекда ўтказилиши кутилаётган кейийги йиғилишда экспертлар  транспорт, юк ташиш,  турзим, маълумотлар технологияси, алоқа- комуникация ҳамда соғлиқни сақлаш ва санитария мавзуларини кўриб чиқишлари тўғрисида келиша олишди.

Виртуал фазода ўтказилган бу йиғилишда Марказий Осиё эксперларининг келгуси йилллик сессияси йиғилиши дастурлари хусусида ҳам келиша олинди.

Марказий Осиё тарақиёти илк йиғилиши 2018 -чи йили Тошкентда бўлиб ўтганди.

Маркзий Осиё минатқаси энергетика, улкан нефт ва газ  захиралари ҳамда сув манбаларига бўлиши билан муҳим минтақалардан ҳисобланади.

Х  Х  Х

Европа Иттифоқи 1 июль санасидан иттифоқ аъзолари бўлмаган айрим давлатлар жумладан Ўзбекистон учун ўз чегараларини очишни режалаштирмоқда.

Марказий Осиё мамлакатларидан ушбу рўйхатда Қирғизистон йўқ. Рўйхатга шунингдек, АҚШ, Россия ва Бразилия ҳам киритилмаган дея хабар қилган Спутник..

Ўзбекистондан ташқари, рўйхатга Монако, Черногория, Ватикан, Андорра, Сербия, Босния ва Герцеговина, Украина, Албания, Туркия, Косово, Жанубий Корея, Туркманистон, Вьетнам, Хитой, Таиланд, Мьянма, Мўғулистон, Япония, Бутан, Ливан, Ҳиндистон, Тожикистон, Қозоғистон, Палау, Янги Зеландия, Австралия, Доминика, Багама ороллари, Сент-Люсия, Уругвай, Ямайка, Куба, Гайана, Парагвай, Венесуэла, Никарагуа, Коста-Рика, Грузия, Замбия, Канада, Ангола Маврикий, Руанда, Эфиопия, Марокко, Жазоир ва Миср киритилган.

Х  Х  Х

Image Caption

26 июнь Халқаро наркотик моддаларни суиистеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш куни муносабати билан пойтахтимизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг навбатдаги партияси ёқиб юборилди.

Зарнюс сайтига кўра, 2020 йилнинг 5 ойи мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан 152 та қонунбузарлик ҳолатлари фош қилинган.

Натижада,

Героин - 157,9 грамм;

➖ Гашиш - 9049 грамм;

➖ Опий - 7270 грамм;

➖ Марихуана - 7577 грамм;

➖ Трамадол таблеткалари 254,1 грамм (ёки 4941 дона);

➖ Таркибида наркотик моддалари сақловчи ўсимликлар - 1878 туп.

Бундан ташқари, 240612 дона психотроп дори воситалари аниқланган ва мусодара қилинган.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, бугун 626 килограмм 981 грамм гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилмоқда.

Х  Х  Х

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, ДХХ, Тошкент шахар ИИББ ва ДХХ ходимлари 23 июн куни пойтахт ва вилоятда "Тавхид ва жиҳод катибаси" халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларини ҳибсга олдилар.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, бу одамлар, 2001 йилда туғилган ва ҳозирда Суриядаги халқаро террорчилик ташкилоти сафида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқароси А. Абдуқаххоровнинг таъсири остига тушиб қолган. Улар экстремистик видеоларни муҳокама қилишиб "ҳижрат" ва "жиҳод"ни амалга ошириш учун Сурияга боришни режалаштиришган.

"Ушбу шахслар орасидан уч нафари муқаддам терроризм ва экстремизм билан боғлиқ жиноятлар учун жазоланган эди, аммо улар ўзлари учун ҳеч қандай хулоса чиқармадилар, аксинча бу фаолиятини тикладилар", - деб ҳабар беришади идорада.

2442-модда 1-қисмига асосан (“Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотларни тузиш, раҳбарлик қилиш, иштирок этиш”) жиноят иши доирасида Тошкент шаҳрининг Олмазор, Учтепа, Чилонзор, Яккасарой ва Сирғали туманларидаги 25манзилда тинтувлар ўтказилди, пойтахт вилоятининг Зангиота туманида 25 киши ҳибсга олинган.

Уларнинг яшаш жойларида ашёвий далиллар топилди. Тергов тадбирлари давом этмоқда.

* “Тавҳид ва жиҳод катибаси” - Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти.

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ