июл 02, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 8904 кишига етди

Ўзбекистонда 2 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 123 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 8904 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатлари:

101 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида;

12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

7 нафари Наманган вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);

3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 5847 нафар фуқаро (65 фоиз) соғайган. 15 март, яъни Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери жами  27 нафар бемор, касаллик асоратлари оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда мамлакатда 3030 нафар беморга шифокорлари томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 16 нафари оғир, 9 нафари ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ