июл 05, 2020 09:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб борди.

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 комплект кислороднинг мобил концентратори ва 100 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор.

Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этувчи инсонпарварлик ёрдами юки авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинган ҳолда етказиб берилган.

Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Қирғизистонга бундан аввал икки марта ёрдам жўнатган. 

Маълумот учун, Қирғизистонда 4 июль ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 7094 кишига етди. Уларнинг 2714 нафари соғайган, 78 нафари вирус қурбонига айланган.

Ёрлиқ

Шарҳ