июл 12, 2020 09:53 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир кечада салкам 200 кишида коронавирус тасдиқланди. Уларнинг 67 нафари Тошкентда аҳоли орасидан аниқланган

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 193 тага кўпайиб, 12 июль соат 10:00 ҳолатига кўра 12 706 тани ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг

84 таси Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида,

67 таси Тошкент шаҳрида аҳоли орасида,

25 таси Наманган вилоятида (шундан 17 таси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 8 таси аҳоли орасида),

17 таси Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида

аниқланган.

Маълумот учун, ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси оқибатида 58 киши вафот этган, 7 723 киши эса касалликдан соғайган.

   

Ёрлиқ

Шарҳ