июл 13, 2020 13:39 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда касалланганларнинг умумий сони 13 мингдан ошди

Ўзбекистонда 13 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 196 кишига кўпайиб, касалланганларнинг умумий сони 13 193 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг

142 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;

25 нафари Наманган вилоятида (шундан 21 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида);

20 нафар Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида;

9 нафари Фарғона вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7852 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган, ҳозирга қадар 61 киши COVID-19 қурбонига айланган.

Ҳозирда мамлакатда 5280 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 43 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ