июл 16, 2020 12:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги низони ҳал этишга сайъ-ҳаракат қилмоқда

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бир баёния нашр этиб, Араманистон ва Озарбойжон республикасини юзага келган вазъиятни бартараф этиш учун сиёсий музокара қилишга чақирди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги бугун ушбу баёнияда, Тошкент икки мамлакат фуқароларининг ҳалок бўлиши сабабига айланган Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги чегарада юз берган тўқнашувдан хавотирланиш изҳор этди. 

Озарбойжон Республикаси ва Арманистон чегарасидаги хавотирли вазъият тинч аҳолининг ўлдирилишига, минтақадаги муҳим иқтисодий алоқаларнинг йўқ цилинишига ва минтақавий хавфсизликка зарар етказилишига олиб келиши мумкин,-дейилади баёнотда. 

ЎЗбекистон Ташқи ишлар вазирлиги икки мамлакат ўртаидаги яқинда рўё берган тўқнашувларда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва қариндошларига ҳамдардлик билдирди. 

Якшанба куни бошланган Тоғли Қарабоғнинг Товуз чегара ҳудудида Арманистон ва Озарбойжон Республикаси қушинлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ