август 03, 2020 10:37 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25 минг 553тага етди

Ўзбекистонда 2 август куни 770та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 25553тага етди. Бугун шунингдек, 1208 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди. Кунлик ўсиш ва соғайиш ҳолатлари бўйича янги энг юқори кўрсаткичлар қайд этилиши давом этмоқда.

«Шу йилнинг 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади Ўзбекистон  вазирлик хабарида.

Кун сайтининг хабар қилишича, янги ҳолатлар (+770)Янги касалланиш ҳолатлари республиканинг 11 ҳудудида қайд этилган.

Карантин: Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 99 ҳолат;

Тузалганлар (+1208)Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда рекорд сондаги бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 16 минг 507 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Ўлим ҳолатлари (+6)Бугун ССВ Тошкентда 5, Андижонда 1, жами 6та ўлим ҳолатини қайд этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 153тага етди.

Айни вақтда 8 893 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Ёрлиқ

Шарҳ