август 03, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 27 июл -3 август кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  • 1-Ўзбекистондан Нью-Йорк ва Анқарага чартер рейслар ташкил этилади
  • 2-Ўзбекистонда Сурияга кетиш учун босқинчилик билан шуғулланган «Жиҳодчилар»нинг навбатдаги гуруҳи қўлга олинди
  • 3-Ўзбекистонликлар асосан Қозоғистон ва Россияга боришади
  • 4-Россияга 144 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун борди
  • 5-Ўзбекистонлик сенатор Муса Ерниязов коронавирусдан вафот этди
  • 6-Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 25 минг кишидан ошиб кетди
  • 7-Шавкат Мирзиёев Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди
  • 8-4 август куни Тошкентдан Истанбулга қўшимча чартер рейс амалга оширилади

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Uzbekistan Airways компания 30 июль куни Тошкент—Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича чартер репатриация рейсини амалга оширади. Шунингдек, 29 июль куни Тошкент—Анқара—Тошкент йўналишида қўшимча чартер рейси йўлга қўйилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент—Нью-Йорк йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 06:45 да, учиш соат 11:00 га (маҳаллий вақт билан) белгиланган. Шунингдек, Нью-Йорк—Тошкент йўналишида парвознинг жўнаши соат 13:00 да, соат 11:00 да +1 (маҳаллий вақт билан) этиб белгиланган.

Тошкент—Нью-Йорк йўналиши бўйича авиачипталарни Uzbekistan Airways Савдо марказий офисида соат 10:00 дан биринчи бўлиб хизмат кўрсатиш асосида сотиб олиш мумкин. Бунинг учун, йўловчи тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари билан шахсан ўзи келиши керак:

Хорижий фуқаролар учун — паспорт;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун — паспорт ва кетиш учун асослар.

Нью-Йорк—Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни сотиб олиш учун йўловчилар Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консуллигига мурожаат қилиши сўралади.

«Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун, авиачипталарни сотиб олишни тезлаштиришда ўз хизматларини таклиф этадиган одамлардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Сизга чиптада кўрсатилган нархни Uzbekistan Airways филиалининг кассасида тўлаган миқдорингиз билан солиштиришингизни тавсия қиламиз», — дея қўшимча қилинган компания хабарида.

Бундан ташқари, Тошкент—Анқара йўналишидаги парвоз учун жўнаш вақти 10:30 да, учиш соат 13:00 га (маҳаллий вақт билан)белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш учун 20 июлдан 2 августгача амалга ошириладиган навбатдаги чартер рейсларнинг жадвали  тасдиқланган. 26 июль куни эса Тошкент—Истанбул йўналиши бўйича қўшимча рейс амалга оширилилган.

хххх

Ўзбекистоннинг ДХХ ва ИИВ ходимлари Қашқадарё вилояти маркази, -Қарши шаҳрида муқаддам жиноий жавобгарликка тортилган шахс томонидан ташкил этилган ноқонуний гуруҳ фаолиятга чек қўйди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг хабар қилишича, гуруҳ аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиш орқали йўл харажатлари учун пул йиғиш, сўнгра, Сурияга бориб, террористик ташкилотлар сафига қўшилишни режалаштирган.

Қарши шаҳрида яшовчи 52 ёшли фуқаро муқаддам «Жиҳодчилар» диний экстремистик оқимига аъзо бўлганлиги учун 2004—2018 йилларда жазо муддатини ўтаган. Бу сафар у ўзининг яшаш манзилида 1994, 1996, 1998 йилларда туғилган уч нафар фарзанди ва 2000 йилда туғилган жияни, шунингдек, 1974—1998 йиллар оралиғида туғилган 11 нафар маҳаллий фуқародан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этиб, «Жиҳодчилар» оқими ғояларини қўллаб-қувватлаб келган.

У Telegram’да «Жиҳодчилар» гуруҳини ташкил этиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг, жумладан, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандийнинг ҳижрат ва жиҳод қилиш тўғрисидаги аудио, видеомаърузалари ҳамда даъватлари билан улашиб, оқим ғояларини ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келган. Шунингдек, улар Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама этган.

ДХХ Қашқадарё вилояти бошқармаси ва вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида мазкур ноқонуний гуруҳ фаолиятига чек қўйилди. Дастлабки тергов-суриштирув жараёнларида аниқланишича, гуруҳ етакчисининг кўрсатмаси билан унинг аъзолари босқинчилик жиноятларини содир этиш орқали йўл харажатлари учун пул йиғиш, сўнгра Сурияга бориб террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилишни режа қилган.

Уларнинг яшаш манзилидан компьютер, DVD-дисклар, флеш-карталар, дрон, телефон аппаратлари, диний мазмундаги адабиётлар, шунингдек, бир донадон ўқотар ва пневматик қурол, патронлар ва гилзалар ашёвий далил сифатида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидланишича, гуруҳ аъзолари орасида МЧЖ раҳбари ва ишчиси, буюм бозорида сотувчилик билан шуғулланувчи шахслар ҳамда институт талабаси бор.

хххх

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси Россия ва Қозоғистонда доимий яшаш учун мамлакатнинг 4 минг 50 нафарга яиқн фуқароларини кетгани ҳақида хабар берди.

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси жорий йилнинг олти ойида 2 минг 770 нафар фуқароларни Қозоғистонга ва 1 минг 737 нафарниРоссияга кўчиб кетганини тасдиқлади.

Мазкур хабарга асосан сўнгги 6 ойда иммиграция кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан  унчалик фарқ қилмади атиги 137 киши камайган.Бошқа томондан мамлакатга кирувчилар сони  деярли 2,5 баравар камайди, бу 2019 чи йилда 1361 кишини ташкил этди.

Ўзбекистон аҳолисининг қарйиб 70 фойизи рус тилини яхши билади аммо шу билан бирга Ўзбекистонни тарк этиб Россия ва Қозоғистонга бораётганларнинг асосий қисмини руслар ташкил этмоқда.

хххх

Россияга 144 нафар ўзбекистонлик ишлаш учун учиб кетдган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда бугун 144 нафар юртдошларимиз Россиянинг Амур вилоятидаги газни қайта ишлаш заводи қурилишида ишлаш учун чартер рейс орқали учиб кетди", - дейилади агентлик матбуот-хизмати хабарида.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан хорижий мамлакатлардаги меҳнат мигрантларининг мавжуд иш ўринларини сақлаб қолиш, вақтинча ишсиз қолган юртдошларимизни улар бўлиб турган мамлакатларнинг пандемиядан нисбатан камроқ зарар кўрган бошқа соҳа ва ҳудудларига ишга жалб қилиш ва карантин чекловлари сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни хорижга ишга жалб қилиш бўйича қатор амалий чоралар кўрилмоқда.

Сал олдин, июнь ойида 33 нафар ўзбекистонлик йирик қурилиш объектларида ишлаш учун Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетган эди.

хххх

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, таниқли давлат ва жамоат арбоби Муса Ерниязов 73 ёшида оламдан ўтди.

Куни кеча Ерниязовнинг аҳволи оғир, у сунъий нафас олиш аппаратига уланганлиги хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун ЎЗбекистоннинг яна 5 ҳудудида 215 кишида коронавирус аниқланиб, жами беморлар — 23 773 нафарга етди.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ер юзида 16,8 миллиондан ортиқ киши коронавирус инфекцияси билан беморланган, 662 минг киши қурбон бўлган.

хххх

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани билан телефон орқали мулоқот қилди

Спутник сайтининг хабар қилишича, суҳбат аввалида давлат раҳбарлари муқаддас Қурбон ҳайит айёми муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, биродар халқларга тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тиладилар.

Шавкат Мирзиёев ва Ашраф Ғани мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорлик, аввало, иқтисодиёт, энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги амалий шерикликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Минтақавий аҳамиятга молик энг муҳим масалалар юзасидан ҳам батафсил фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари иккала мамлакатда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва эпидемиологик вазиятни назорат қилиш борасида кўрилаётган қатъий чора-тадбирларни тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Пандемиянинг салбий оқибатларини камайтириш ҳамда мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар суръатини сақлаб қолиш муҳимлиги қайд этилди.

Президентлар Афғонистоннинг барқарор тараққиётига, минтақавий иқтисодий жараёнларда фаол иштирок этишига хизмат қиладиган устувор инфратузилма ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга муҳим эътибор қаратдилар.

Булар чегараолди ҳудудларда замонавий савдо-логистика инфратузилмасини яратиш, “Сурхон – Пули Хумри” электр узатиш линиясини барпо этишдек йирик лойиҳаларни амалга ошириш ва Афғонистон ҳудудида самарали транспорт йўлакларини ташкил этиш, жумладан, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатлар имкониятларини фаол жалб қилишни назарда тутади.

Таълим ва маданий-гуманитар алмашинув бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш давом эттирилади. Ўзбекистон ва Афғонистон раҳбарлари афғон муаммосини тинч йўл билан ечиш масалаларини кўриб чиқдилар ҳамда афғонлар ўртасида ўзаро музокараларни тез фурсатда бошлаш бўйича олиб борилаётган ҳаракатларни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

ҳҳҳҳ

4 август куни “Uzbekistan Airways” АЖ Тошкент-Истанбул-Тошкент йўналишида репатриацион чартер рейсни амалга оширади

Парвоз жадвали: Тошкент–Истанбул парвоз соат 09:40 да, қўниш соат 13:00 (маҳаллий вақт билан);

Истанбул-Тошкент павроз соат 14:30да, қўниш соат 21:00 да (маҳаллий вақт билан).

Чипталарни авиакомпания филиалининг марказий сотув офисидан (“Uzbekistan Airways Sales”) 3 август соат 9:30дан бошлаб тўғридан тўғри навбатда туриш орқали харид қилиш мумкин.

Йўловчиларнинг шахсан ўзлари ҳужжатларининг асл нусхаси билан келишлари талаб этилади: Ўзбекистон фуқаролари учун паспорт ва учиш учун асос; хориж фуқаролари учун паспорт.

Компания тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталар қўлга киритиш бўйича ўз хизматларини таклиф қилувчи шубҳали шахсларга мурожаат қилмасликни сўраган.

Ёрлиқ

Шарҳ