август 04, 2020 16:08 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, 700дан ортиқ бемор тузалди

Ўзбекистонда 3 август куни 748та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 26301тага етди. Бугун шунингдек, 755 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 3 август куни мамлакатимизда 748 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган» деб хабар берган Кун.уз.

Тузалганлар (+755)Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда 755 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 17 минг 262 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

Ўлим ҳолатлари (+6)Бугун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2тадан, Қашқадарё ва Навоийда биттадан ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда жами ўлимлар сони 159тага етди.

Ёрлиқ

Шарҳ