август 05, 2020 10:50 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Россияни 6 августда тарк этиши аниқ-ми?

Россиянинг Оренбург ва Самара вилоятлари чегарасида тўпланиб қолган 3,5 мингдан зиёд Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарила бошлади, дея хабар берди Оренбург ҳукумати.

Вилоят ҳокимияти тақдим этган маълумотларга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси - Оренбургнинг Бузулук ва Самара вилояти ҳудудида 3 мингга яқин Қирғизистон фуқаролари ва 500 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари тўпланган.

"Бузулук вилояти ва Самара вилояти ҳудудида бўлган Қирғизистон фуқаролари икки кун давомида Қозоғистон Республикаси билан чегара орқали ўтказилади ва ватанга йўл олади. Ўтказилаётган Қирғизистон фуқароларининг умумий сони 3 минг кишига яқин. Шунингдек, ватанга қайтиш имкониятини кутиб турган Ўзбекистоннинг 500 га яқин фуқароси, дастлабки келишувларга кўра, 6 август куни чегарани кесиб ўтишлари мумкин. Улар ўз ватанларига темир йўл транспорти орқали борадилар", - деб хабар қилади вилоят ҳукумати.

"Бизнинг вилоятимиз биринчи марта нотўғри маълумотлар туфайли адашган одамлар уйга қайтиш имкониятини кутаётган майдончага айланаётгани йўқ. Улар чарчаган, аммо буёғига оз қолди: улар яқин кунларда ўз уйларига қайтишлари мумкин", - дея иқтибос келтиради Оренбург вилояти губернатори Денис Паслердан ҳукумат матбуот хизмати.

 

Ёрлиқ

Шарҳ