август 10, 2020 16:38 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Лукашенкони президентликка қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этган деб хабар қилган Дарё сайти..

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирган.

Аввалроқ Хитой раиси Си Цзиньпин Беларуснинг амалдаги президенти Александр Лукашенкони сайловлардаги ғалаба билан биринчи бўлиб табриклаган эди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам Лукашенкони президентлик сайловларидаги ғалаба билан муборакбод этган. «Ўйлайманки, сизнинг давлатчиликка оид фаолиятингиз Россия—Беларусь муносабатларининг ўзаро манфаатли барча соҳаларининг янада ривожланиши учун хизмат қилади», — дейилади Путин табригида.

Ёрлиқ

Шарҳ