август 13, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда Россияда ишлаб чиқарилган COVID-19 га қарши вакциналардан фойдаланиш имкониятлари ўрганилади

Эслатиб ўтамиз, Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцинани рўйхатдан ўтказди

Газета.уз га кўра, Ўзбекистонлик мутахассислар Россия ва Хитойда яратилган COVID-19 га қарши вакциналарни қўллаш имкониятларини ўрганишмоқда, дея хабар қилган сешанба куни коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаб аъзоси Рустам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта президент Шавкат Мирзиёев бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта ичида ва вакциналар сотиб олиш Ўзбекистон аҳолисини эмлаш имкониятларини ўрганишни топширанди. Вакциналар ишлаб чиқарилиши яқин орада Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия ва Россияда бошланиши кутилмоқда.

«Ҳозирда Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналарни ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда» — деди Рустам Икромов онлайн-брифингда, чет элдан вакциналарни сотиб олиш режалари ҳақидаги саволга жавоб берар экан. Унинг сўзларига кўра, сешанба куни видеоконференция давомида Хитойда ишлаб чиқарилган вакцинани қўллаш бўйича фикр алмашилди.

Ёрлиқ

Шарҳ