август 22, 2020 09:36 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси  4,6 миллиард АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайди

Жорий йилнинг январь—июль ойлари якуни бўйича республика ташқи савдо айланмаси (ЦА) 19,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 миллиард АҚШ долларига ёки 19,3 фоизга камайди

Дарё сайтигакўра, ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20 та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан бешта давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (396,6 миллион доллар), Қирғизистон (329,0 миллион доллар), Тожикистон (173,6 миллион доллар), БАА (7,9 миллион доллар) ва Франция (3,2 миллион доллар) шулар жумласидандир. Қолган 15 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда. Қолган 15 та давлатлар билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикасида ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, 2020 йилнинг январь—июль ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 32,6 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018 йилга нисбатан улуши 5,9 фоизга камайган.

Аввалроқ Ўзбекистон пандемия шароитига қарамай Россия билан товар айланмасини 18 фоизга ошира олгани тўғрисида хабар берилганди.

Ёрлиқ