август 23, 2020 10:11 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов Aфғонистон ҳудудидаги  ўзбекистонликларнинг хавфсизлигини кучайтиришни сўради

Афғонистоннинг Балх вилоятида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибидаги «Сўғдиёна транс» компанияси вакилларига қуролли ҳужум содир бўлганида 1 нафар ўзбекистонлик пудратчи жароҳатлангани хабар қилинганди.

20 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Суҳбат чоғида Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифининг кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилган.

Мулоқот давомида энергетика ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Вазирлар Афғонистоннинг Балх вилоятида 20 август куни содир бўлган «Сўғдиёна транс» шуъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум ҳодисасини муҳокама қилишган. Афғонистон ТИВ раҳбари мамлакатнинг ваколатли органлари томонидан воқеа тафсилотлари синчковлик билан текширилаётганини ва унга алоқадор шахслар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган», дейилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Ёрлиқ

Шарҳ