сентябр 12, 2020 10:16 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46272 нафарга етди

Ўзбекистонда 10 сентябрь куни соат 23:30 дан 11 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 593 та ҳолат қайд этилди. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 46272 нафарга етди.

Янги касалланган 593 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасидан аниқланган дея Дарё сайти хабар қилган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 380 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 394 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Бир кун ичида бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ/

Ёрлиқ

Шарҳ