сентябр 12, 2020 14:05 Asia/Tashkent
  • Абдулазиз Комилов  ва Сергей Лебедев  давлат раҳбарлари кенгаши мажлисига тайёргарлик масаласини муҳокама қилди

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси — МДҲ Ижрочи котиби Сергей Лебедев билан учрашув ўтказди.

Дарё сайтига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистоннинг 2020 йилда МДҲга раислиги Тадбирлар режасини амалга ошириш жараёни юзасидан атрофлича фикр алмашилган. Коронавирус пандемиясига қарамай, Ўзбекистон томони илгари режалаштирилган тадбирларнинг аксариятини муваффақиятли амалга оширгани қайд этилган.

«Бу йил МДҲнинг устав органлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши (12 май), ҳукумат раҳбарлари кенгаши (29 май) ва МДҲ Иқтисодий кенгаши (30 июнь) йиғилишлари ҳамда соҳавий ҳамкорлик органларининг қатор учрашувлари видеоконференция шаклида бўлиб ўтказилди. Учрашувда Ўзбекистоннинг МДҲга раислигининг асосий воқеаси – Давлат раҳбарлари саммитига (16 октябрь) пухта тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбир кун тартибига МДҲ фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган муҳим масалалар киритилганлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 10 сентябрь кунидаги мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига борган. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан мулоқот қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ