сентябр 13, 2020 09:59 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 47 минг нафарга яқинлашмоқда

Ўзбекистонда 12 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра янги турдаги коронавирус - "COVID-19"га чалинганлар сони 46 721 нафарга етганини мамлакт ССВ хабар қилган.

Спутник сайтига кўра,  мамлакатнинг 10та ҳудудида 336 нафар бемор инфекциядан соғайишга муваффақ бўлган.

Янги касалланиш ҳолатларининг 198 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 25 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, икки кекса ёшдаги бемор аёллар коронавирус оқибатида вафот этишган. Жами қурбонлар сони 386 нафарга етган. «Дарё» сайти ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 400 нафарни ташкил этмоқда

Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бутун дунёда коронавирусга чалинган беморлар сони 28 миллиондан ошган. COVID-19 оқибатида 906 минг инсон вафот этган. Энг кўп касалланганлар АҚШда — 6,3 миллион бемор. Инфекция энг кўп тарқалган давлатлар ўнталигидан шунингдек, Ҳиндистон, Бразилия, Россия, Перу, Колумбия, Мексика, ЖАР, Испания ва Аргентина ўрин олган.

Ўзбекистон МДҲ ҳудудида беморланганлар сони бўйича тўртинчи ўринда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ