сентябр 15, 2020 10:03 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 47995 нафарга етди

Ўзбекистонда 13 сентябрь соат 23:30 дақиқадан 14 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 572 та ҳолат қайд этилиши билан коронавирусга чалинганлар сони 47995 нафарга етди.

Янги касалланган 572 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилмоқда Дарё сайти.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 398 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 413 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3071 нафар бемордан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 995 нафар бемордан 44 526 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда. Тўрт кундан буён бу борадаги кўрсаткич ўзгаргани йўқ.

Ёрлиқ

Шарҳ