сентябр 19, 2020 10:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда 18 сентябрь куни 617 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 17 сентябрь соат 23:30 дан 18 сентябрь соат 23:30 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 617 та ҳолат қайд этилди

Ўзбекистон ССВнинг кечанги хабарига кўра,  мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 50378 нафарга етди.

Янги касалланган 617 кишининг барчаси тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Ҳозиргача Соғлиқни сақлаш вазирлиги 421 кишининг коронавирус асоратларидан вафот этганини хабар берди. «Дарё» ҳисоби бўйича коронавирусга чалингач, вафот этганлар сони 439 нафарни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 92,6 фоизни ташкил этмоқда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ