сентябр 20, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Миллий банки Россия банклараро ахборот алмашув тизимига қўшилди

Ўзбекистон Миллий банки Россия Банки банклараро молиявий хабар аламашиш тизимига (СПФС) қўшилди ва бу шартнома Тошкентда имзоланди

Спутник сайтининг хабар қилишича, "ВЭБ.РФ ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки бизнес-миссия ташрифи доирасида Россия банкининг молиявий ахборот алмашув тизимига қўшилиш ҳақидаги шартномани имзолади. Шартнома Миллий банкнинг СПФСга қўшилганини тасдиқлайди", - дейилган хабарда. 

Шартномани Ўзбекистон томонидан Миллий банк бошқарув раиси Алишер Мирсоатов Россия томонидан эса РЭБ.РФ маркази раиси Игор Шуваловлар имзолашди.

Бугунги битим - банклараро трансакциялар ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий операциялар ишончлилигини таъминлаш, банклараро операцияларда трансакция харажатларини камайтириш, миллий валюталардан фойдаланиш натижасида ҳисоб-китобларни диверсификация қилиш мақсадида қўйилган навбатдаги қадам бўлди. Биз ШҲТ банкларининг барчасига Россия банки СПФСсига қўшилишни таклиф қилмоқдамиз", - деди Шувалов. 

"Миллий банк ушбу Тизимга Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб қўшилишида рамзий маъно бор. БИз ШҲТ ҳудудида ана шундай замоанавий ва қулай технологиялар ривожланаётганидан хурсандмиз. ВЭБ.РФ бизнинг ҳамкоримиз биз икки томонлама манфаатли бўлган лойиҳалар бўйича фаол ишламоқдамиз", - деди Алишер Мирсоатов. 

СПФС, SWIFTнинг ўзига хос муқобили бўлиб - молиявий операциялар бўйича маълумот узатишнинг қўшимча каналидир. Кредит ва молия ташкилотларининг унга уланиши уларнинг техник тайёргарлигидан ва шартнома имзолашидан сўнг амалга оширилади. Молиявий хабарлар алмашиш халқаро амалиёт асосида ташкил қилинган. 

 

Ёрлиқ

Шарҳ