сентябр 21, 2020 10:32 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 51 640 кишига етди /800 дан ортиқ инсонлар оғир аҳволда/

Кеча Ўзбекистонда 648 кишида коронавирус аниқланиб, 661 киши тузалгани тасдиқланди. Кунлик касалланиш кўрсаткичи сўнгги уч кундан буён 600дан кўпроқни ташкил этмоқда

Расмий статистикада жами ҳолатлар 51 мингдан ортди: ҳозиргача 51 640 кишида коронавирус аниқланиб, улардан 47 932 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 6 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 433 нафарга етди.

Кун давомида 661 киши COVID-19'дан тузалгани тасдиқланди. Жами соғайиб чиққанлар 47 932 нафар ёки касалланганларнинг 93 фоизини ташкил этмоқда.

Айни пайтда 3 275 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ