сентябр 21, 2020 11:15 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистон давлати ва сиёсат арбоби, мамлакат бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

Июлда Ўктам Барноев коронавирусга чалингани, у Тошкентдаги Akfa Medline хусусий клиникасида даволанаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Барноевда коронавирусдан сўнг инсульт кузатилган, шундан кейин у даволаниш ва бош миясида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга олиб кетилган ва ўша ерда вафот этганини Дарё хабар берган.

Ўктам Барноев ўлими арафасида Германияда даволанишда бўлгани айтилади.

Айни вақтда Бухорода Ўктам Барноевнинг дафн маросимига тайёргарлик кўрилмоқда, Президент Шавкат Мирзиёев ҳам Бухорога бориши кутилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ