сентябр 21, 2020 15:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 51 769 кишига етди

Ўзбекистонда бугун яна 149 кишида коронавирус аниқланиши билан мамлакатда бу вирусни юқтириб олганлар сони 51 минг 769 кишига етган.

Расмий статистикада жами ҳолатлар 51 769 кишига етган:  улардан 47 932 нафари тузалган.

Қурбонлар сони камида 2 нафарга ортиб, ССВ статистикаси бўйича 435 нафарга етди.

 Жами соғайиб чиққанлар 47 932 нафар ёки касалланганларнинг 93 фоизини ташкил этмоқда.

Айни пайтда 3 275 нафар бемор COVID-19'дан даволанмоқда. Улардан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ