сентябр 23, 2020 10:10 Asia/Tashkent
  • Бугун Шавкат Мирзиёев БМТда сўзга чиқади

23 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқади.

Унда давлат раҳбари минтақа ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш каби масалаларда ўз ташаббусларини илгари суриши кутилмоқда.

Видеоанжуман шаклида ўтадиган йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши Тошкент вақти билан соат 18:00га тўғри келади.

Нуқт олдидан «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати президент томонидан 2017 йил сентябрида, БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясида илгари сурилган ва амалга оширилган ташаббусларни синаб ўтади.

БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўз олган Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси «вируси» тарқалишининг олдини олиш аҳамиятини таъкидлаганди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон глобаллашув ва ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланиб бораётган бугунги шароитда ёшларга оид сиёсатни шакллантириш ва амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат — БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини ишлаб чиқишни таклиф этмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ