сентябр 25, 2020 14:38 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони  54 181 нафарни ташкил қилмоқда

2020 йил 25 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 181 (+215) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 163 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафардан Қашқадарё ва Андижон вилоятларида, 8 нафари Тошкент вилоятида,6 нафари Хоразм вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Кун сайти ҳам вафот этганларнинг умумий сонини 447 киши деб эълон қилган.

Айни пайтда юртимизда 50 441 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 292 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ