сентябр 25, 2020 18:28 Asia/Tashkent
  • Шуҳрат Ғаниев ишдан кетди, аммо Бош вазир ўринбосари лавозимида иш бошлади

Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлайди. Бу ҳақда Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди

Йиғилишда Шуҳрат Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилган. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилган деб хабар қилди Дарё сайти.

Аввалроқ Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабарберилганди. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкатжон Абдураззоқов эса Наманган вилояти ҳокимига айланган.

Шуҳрат Ғаниев 2020 йилнинг 20 сентябрь куни коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Ўктам Барноев ўрнини эгаллаган.

Ёрлиқ

Шарҳ