сентябр 26, 2020 17:02 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар сони 54,6 мингдан ошди

Ўзбекистон ССВга кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 нафарга етди

Янги касалланиш ҳолатлари Ўзбекистоннинг 7та ҳудудида аниқланган деб хабар қилмоқда Спутник сайти.

Хусусан, Тошкент шаҳрида - 112 нафар, Наманган вилоятида - 26, Андижонда - 15, Сирдарёда - 14, Жиззахда - 13, Самарқандда - 12, Тошкент вилоятида - 3 нафар бемор аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда мамлакатда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 255 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ