сентябр 27, 2020 10:55 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланналар сони  55 мингдан

Ўзбекистон ССВ мамлакатда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 55 мингдан ошганини хабар қилди.

27 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179тага ошиб, 55 минг 132 нафарни ташкил этмоқда.

Сўнгги 10 соат ичида республиканинг 7 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги касалланиш ҳолатлари аниқланган:.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди ва расмий статистикада қайд этилган жами ўлим ҳолатлари сони 456тага етди.

Шу вақтгача 51 минг 458 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3218 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 719 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ёрлиқ

Шарҳ