октябр 01, 2020 11:17 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон давлати 8 ой ичида 90 миллион литрдан ортиқ бензин импорт қилган

1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хориждан импорт қилинган автомобил бензини ҳажми 90,1 миллион литрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 миллион литрга ошган

Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Ўза.уз сайтининг хабар қилишича, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 млн. л.), Россия (36,5 млн. л.), Туркманистон (5,6 млн. л.) ва 232,1 минг литр билан Қирғизистон Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Қайд этиш керакки, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Ёрлиқ