октябр 19, 2020 11:02 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга уй совға қилди-ми?

Шавкат Мирзиёев журналист Бобомурод Абдуллаевга Тошкент шаҳридаги турар жой мажмуаларининг биридан барча жиҳозлари ва маиший техникалари билан уч хонали квартира ҳадя қилганини журналист Facebook’даги саҳифасида маълум этган.

«Шу йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев менга Тошкентдаги Green Park турар жой мажмуасидан янги уч хонали квартирани ичидаги барча жиҳоз ва маиший техникаси билан бирга ҳадя қилдилар.

Бу уйга 5 октябрь куни кўчиб ўтдик. Бугун Хоразмдан онам келдилар ва Президент ҳадя қилган янги уйни ўз кўзлари билан кўрдилар. Алҳамдулиллаҳ! Президент Шавкат Мирзиёевга катта раҳмат! Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!».

Журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон сўровига мувофиқ 8 сентябрь куни Қирғизистонда қамоққа олинган. 

Журналистнинг онаси Президентга мурожаатида ўғлини афв этишни сўраркан, унинг «эски уйда оғир, ночор аҳволда яшаши»ни айтган. Бобомурод Абдуллаевнинг аниқлик киритишича, онаси ўз мурожаатида бу гапларни Президентдан уй сўраб айтмаган; онанинг ўзи 18 октябрда эълон қилинган видеомурожаатда Президент уй ҳадя қилишини кутмаганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2017 йилда ҳам Ўзбекистонда конституциявий тузумини ағдариб ташлаш мақсадида фитна уюштириш жиноятида гумон қилиниб,  ҳисбга олинган эди, 2018 йил май ойида эса суд залидан озод қилинганди.

Ёрлиқ