октябр 21, 2020 16:43 Asia/Tashkent
  • Қашқадарёлик ишчилар ғалаён кўтардилар
    Қашқадарёлик ишчилар ғалаён кўтардилар

Бугун, ижтимоий тармоқларда “Enter Engineering” компанияси ишчилари намойишлари акс этган видео тарқатилди.

Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи норозилик намойишини уюштириб, компания мулкига зарар етказган.

Спутник сайтининг хабарига  кўра, ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган. Оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда.

“Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетди”, - дейилган хабарда.

 

Ёрлиқ

Шарҳ