октябр 22, 2020 10:49 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси  3,7 миллиард АҚШ долларига  камайди
    Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 3,7 миллиард АҚШ долларига камайди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 2020 йилнинг 9 ойи бўйича 24,4 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 миллиард АҚШ долларига ёки 12 фоизга камайганини Давлат статистика қўмитаси хабар қилган.

Ўзбекистон жаҳоннинг 160 дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитойда (16,8 фоиз), Россияда (14,8 фоиз), Қозоғистонда (7,3 фоиз), Кореяда (5,8 фоиз), Туркияда (5,2 фоиз), Қирғизистонда (2,4 фоиз) ва Германияда (2,1 фоиз) қайд этилган деб хабар қилган Дарё сайти..

Ташқи савдо айланмаси инфографикаси кўрсаткичлари ойлар кесимида таҳлил қилинса, 2019 йилнинг июнь ва июль ойларида кескин ўсиш кузатилганини кўриш мумкин. Худди шу кўрсаткичлар 2020 йил учун тубдан фарқ қилиб, дастлабки икки ойда ўтган йилги кўрсаткичлар қайд этилган бўлса, март ойидан бошлаб жаҳон бозоридаги конъюнктуранинг ўзгариши сабабли тебранишлар юз берди.

Ташқи савдо айланмасининг июль ҳамда август ойларида кескин ўсгани олтин экспортининг ошгани билан изоҳланади. 2020 йилда энг катта пасайиш май ойида қайд этилди — 2,1 миллиард доллар. Ўтган йилнинг шу ойига нисбатан ташқи савдо айланмасининг камайиши 1,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Давлат статистика қўмитаси хабарида айтилишича, республикада ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ҳамда МДҲ давлатлари билан ушбу соҳадаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамай, 2020- йилнинг январь—сентябрь ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 34,4 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018- йилга нисбатан улуши 3,8 фоизга камайган.

Ёрлиқ

Шарҳ